Шу йилнинг 5 ноябрь куни Жиззах вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари хизмат давомида 4 нафар номаълум шахсларни Зарбдор темир йўл бекатидаги темир йўл изининг 4 йўлида турган 41 та рефрежиратор вагонларининг Рефсекциядан 1 дона мотор подмоткаси, 1 дона конденсатор ва ҳар хил турдаги мис кабелларни ўғирлаб олиб кетишга уринаётган вақтида воқеа жойида ушланган. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида ушбу шахслар 1980 й.т. Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи Ш.Х., 1979 й.т. Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида яшовчи М.Қ., 1988 й.т. Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи Н.Э. ва 1983 й.т. Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи К.Х.лар эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






