АсосийDunyo

Ироқ бош вазирига дрон билан суиқасд уюштирилди

'Ироқ бош вазирига дрон билан суиқасд уюштирилди'ning rasmi

Кеча тунда, якшанбага ўтар кечаси портловчи моддалар билан тўлдирилган дрон билан Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Қадимийнинг қароргоҳига ҳужум қилинди. Бундан вазирнинг ўзи жабрланмаган, аммо унинг қўриқчилари яраланган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. 

 Ироқ ҳарбийларининг сўзларига кўра, суиқасд унинг Бағдоддаги қароргоҳида рўй берган.

Ал-Қадимий ўзининг расмий Тwиттер саҳифасида тирик ва соғлом эканини оммага маълум қилди.

"Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мен яхшиман ва Ироқ учун барчани хотиржамлик ҳамда вазминликка чақираман", — дейилади унинг постида.

    Бошқа янгиликлар