2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Унга асосан, гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.
2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида қуйидаги давлатлар Ўзбекистондан энг кўп гўшт импорт қилган :
- Белараусь – 14 403 тонна
- Қозоғистон – 3 220 тонна
- Украина – 2 018 тонна
- Россия – 559 тонна
- Молдова – 540 тонна
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.