Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев маълум қилди.
Қайд этилишича, Касаба уюшма ташкилотлари саъй-ҳаракатлари натижасида 14 мингга яқин ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 13,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди.
Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун республика бўйича ўрта ҳисобда 1 нафар ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 1,5 миллион сўмдан 5 миллион 62 минг сўмгача ошди.
Нодавлат ташкилотларининг 900 мингга яқин ходими касаба уюшма аъзолигига жалб этилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда.
2021 йилнинг 9 ойи давомида жамоа шартномалари орқали 173 мингдан ортиқ фуқарога ва қарийб 49 минг оилага 117 миллиард 439 миллион сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 14 та соғломлаштириш маскани қурилди, 5 таси реконструкция қилинди. Натижада бир йилда қўшимча равишда 34 минг нафар юртдошимизни тизимдаги санаторийларда соғломлаштириш имконияти яратилди.






