Олтиариқ туманида қайд этилган қутуриш касаллиги бўйича турли хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур хабарлар юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси муносабат билдирди.
Келтирилишича, Олтиариқ тумани “Азимобод” МФЙ “Обод Диёр” кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Хамралиев Азизбек 2021 йил 25 сентябр куни Азимобод ветеринария участкаси мудири Т.Қирғизбоевга телефон орқали мурожаат қилиб, 1 бош сигири бозордан 13 кун аввал сотиб олинганлигини билдириб, иштаҳаси йўқлиги, нохуш холатдалиги хақида хабар берган. Участка мудири Т. Қирғизбоев касалланган хайвонни ветеринария кўригидан ўтказганда қутуриш касаллигига хос клиник белгилар қайд этилган.
Ушбу қорамолдан олинган намуналар Вилоят хайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази вирусология бўлимида текширилганда (28 сентябр 2021 йил №2850 сонли экспертизаси) қутириш касаллиги тасдиқланиб, якуний текшириш хулосаси олиш учун 1 ой биопробага қўйилган.
Олтиариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига қутириш касаллигига қарши комплекс ветеринария-санитария тадбирлари ўтказиш бўйича кўрсатма берилган.
Қутуриш касаллигини келиб чиқишига асосий сабаблардан бири Азимобод МФЙ чўл ҳудудидаги ёввойи фауна мавжудлиги, яъни ёввойи хайвонлар ёки кемирувчилар борлиги касаллик келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ушбу худуд туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан алоҳида назоратга олиниб хозирда аҳоли қарамоғидаги чорва хайвонлари клиник кўрикдан ўтказилиб, профилактик ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур худудда қутириш касаллигига қарши 53 бош ит Биокан-R вакцинаси билан эмланди, 12 бош дайди қаровсиз итлар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан овланди. Хонадон эгаси Хамралиев А ва турмуш ўртоғи Хамролиева Н касал хайвон билан контактда бўлганлиги учун туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги маркази томонидан медицина муолажаси олиб, уларнинг умумий холати яхши.
Бошқа алоқада бўлган шахслар аниқланмади, дейилади расмий хабарда.