Давлат мукофотларига сазовор бўлганлар орасида устозимиз, “Даракчи” асосчиси, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Фридунович Абдухолиқов ҳам бор.
Президент фармонига кўра, Фирдавс Фридунович Абдухолиқов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан жами 558 нафар фидойи инсон давлат мукофотлари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев мукофотланганларни самимий табриклаб, уларнинг мамлакат тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Маълумот ўрнида: Фирдавс Фридунович Абдухолиқов — “Даракчи” газетаси, “Даракчи” сайти, “Даракчи плюс”, “Суғдиёна”, Darakchi.uz сайти, “Севимли” телеканали, “MY5” телеканали, “Пойтахт” радиоси ва бир қатор йирик медиа лойиҳалар асосчиси. У, шунингдек, Ўзбекистондаги биринчи нодавлат OAВ асосчиси ҳисобланади.
Фирдавс Фридунович Абдухолиқов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, кино ва телевидение продюсери, жамоат арбоби ҳамда медиа менежер сифатида фаолият юритган.






