АсосийСИËСАТ

Орегон штати 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди

Ўзбекистон Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ушбу ташаббус учун америкалик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

'Орегон штати 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди'ning rasmi

АҚШнинг Орегон штати губернатори Тина Котек 2026 йил 1 сентябрни штат миқёсида расман "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди. Тегишли прокламация штат давлат котиби Тобиас Рид томонидан ҳам тасдиқланган.

Қайд этилишича, қарор Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қабул қилинган. Ҳужжатда мамлакатнинг бой маданий мероси, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрни ҳамда Ўзбекистон–АҚШ муносабатларининг савдо, инвестиция, технология, таълим ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани эътироф этилган.

Ўзбекистон Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ушбу ташаббус учун америкалик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

Аввалроқ Сиэтл, Вашингтон ва Ситак шаҳарлари ҳам 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Орегон штати 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди - Darakchi.uz