“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етиб, уларга ҳар 10 минг қадам юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилган. Келгуси йилда эса тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга Молия вазирлиги қўшимча 60 миллиард сўм ажратади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
“Юрак-қон томир касалликларнинг олдини олиш йўли бу– албатта соғлом турмуш тарзи ҳисобланади. Мисол учун, агар 40 ёшдан ошганлар кунига 7-8 минг қадам юрса, юрак-қон томир касалликларига чалиниш 20 фоизга камайиши, нуфузли халқаро илмий ташкилотлар томонидан исботланган. Энди, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллаларни танлаб, уларга замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун, 100 миллиард сўм ажратамиз”, деди давлат раҳбари.






