Коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари 12 ноябрдан 17 ноябрга қадар 2 сменада ташкил қилинади. Бу ҳақда ДТМ хабар берди. Унга асосан, имтихонлар қуйидаги вақтларда ўтказилади.
- 1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
- 2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)дан ўтказилади.
Талабгорларга мутахассислик фанларидан 20 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан жами 70 та тест топшириғини ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.
Максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.
"Талабгорлар рухсатномаларини ДТМнинг ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин",-дейилади хабарда
Маълумот учун, жорий йилда коллеж ва техникумларга СИРТҚИ, КЕЧКИ ва ДУАЛ таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Фақат кундузги шакл учун тест бўлиб бўлади.






