1

Ўзбекистонда 70 фоиз аҳолининг асосий даромад манбаи ойлик иш ҳақи экани маълум қилинди. 15 фоизи эса...

ИҚТИСОДИЁТ 10.11.2021, 08:52
Ўзбекистонда 70 фоиз аҳолининг асосий даромад манбаи ойлик иш ҳақи экани маълум қилинди. 15 фоизи эса...

Марказий банк томонидан аҳолининг турли гуруҳлари истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги сўровлар ўтказилди, дея хабар бермоқда МБ Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, ўрганишга респондентларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, мавжуд пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги, шунингдек, уларнинг келгусида кредитга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича саволлар киритилган.

Иштирокчиларнинг қарийб 70%и даромадларининг асосий манбаи ойлик иш ҳақи, 15% га яқини эса тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларга тўғри келишини таъкидлашган. Хориждан пул ўтказмаларни қайд этган респондентлар улуши эса 3,4% га тенг.

Ҳудудлар кесимида ҳам расмий ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи эканлигини кўриш мумкин. Хусусан, Тошкент шаҳри (68,8%), Бухоро (61%), Андижон (58,7%) ва Тошкент вилоятлари (58,1%) респондентлари жавобларида ойлик маошнинг асосий даромад сифатида юқори улуши қайд этилган.

Тадбиркорлик фаолияти шуғулланишни қайд этган респондентларнинг катта қисми Навоий, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Сўров натижаларига кўра, жами респондентларнинг катта қисми, яъни 60%и келгуси ойларда янги кредит олишга эҳтиёжлари мавжудлиги таъкидлаган.

2021-йилнинг ИИ чорагида респондентларнинг даромади 1−3 млн сўм ташкил этувчи қисми кредитга бўлган талаби юқорилиги қайд этишган бўлса, ИИИ чоракда 3−5 млн сўм ва 5−7 млн сўм даромадли респондентларда ҳам кредитларга бўлган эҳтиёжи сезиларли ортганлиги кузатилди.

Таҳлилларга кўра, аксарият респондентлар (45%) ўз жамғармаларини 3 ойгача етиши мумкинлигини таъкидлашган. Жумладан, жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши 28% ни ташкил этган бўлса, 1−3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич 16% га тенг. Бироқ, жамғармалари мавжуд бўлмаган респондентлар улуши (42%) юқорилигича қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1