АсосийJamiyat

Тошкентда янги спорт ташкилоти – “Скейт Ўзбекистон” ассоциацияси таъсис этилади

'Тошкентда янги спорт ташкилоти – “Скейт Ўзбекистон” ассоциацияси таъсис этилади'ning rasmi

Тошкентда “Скейт Ўзбекистон” ассосиациясини таъсис этиш бўйича Конференсия бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари, “Скейт Ўзбекистон” ассосиациясини ташкил этиш бўйича ташаббускорлар гуруҳи ва Миллий олимпия қўмитаси вакиллари иштирок этишди.

Конференсияда қуйидаги масалалар кўрилди:

“Скейт Ўзбекистон” ассосиацияси номи билан янги спорт ташкилотини тузиш;

“Скейт Ўзбекистон” ассосиациясининг Низомини тасдиқлаш;

“Скейт Ўзбекистон” ассосиациясининг раиси, ўринбосарлари ва бош котибини сайлаш.

Конференсияда “Скейт Ўзбекистон” ассосиацияси раиси этиб, бир овоздан Азиз Аҳмедов ҳамда бош котиб лавозимига Камол Усмонов сайланди.

Тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу ассосиациянинг ташкил этилиши янги Ўзбекистон ёшлари учун катта имкониятлар эшигини очади, яъни, энди скейтбординг ва роллер спорт турлари бўйича ёшларимизда нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш имконияти пайдо бўлиб, мамлакатимизда ушбу спорт турларига ихтисослашган замонавий иншоатларни барпо этишга замин яратилади.

Бугунги кунда жаҳоннинг “Wорлд Скате” ассосиацияси билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ушбу спорт турини Ўзбекистонда ривожлатириш ҳамда спортчиларимизни нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши учун музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, конференсияда янги ташкил этилаётган ассосиация олдида турган масалалар ҳамда истиқболли режалар юзасидан келишиб олинди.

Маълумот учун: “Скейт Ўзбекистон” ассосиацияси қуйидаги спорт турларини ўз ичига олади:

Скейтбординг,

Роллерда конкида учиш,

Роллерда фигурали учиш,

Роллерда юқори тезлик,

Роликли конкида эркин услуб, шунингдек, эркин слалом,

Роллерда хоккей,

Роллер дерби,

Скутер, шунингдек, эркин скутер.

Юқорида кўрсатилган спорт турлари жаҳоннинг “Wорлд Скате” ассосиацияси таркибига киритилган бўлиб, бугунги кунда 160 дан ортиқ давлатда федерасия ва ассосиациялар фаолият олиб бормоқда.

Скейтбордингнинг Ватани АҚШ ҳисобланиб, ҳозирда «Америcан Спортс Дата» маълумотига кўра, дунё бўйича 23 миллиондан ортиқ ёшлар скейтбординг ва роллер спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

2021-йилда скейтбордингнинг икки йўналиш бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт тури 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Шунингдек, ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 олимпиадасига 12та лисензия олиш имконияти мавжуд.

Бошқа янгиликлар