АсосийЖАМИЯТ

Қалбаки ва контрафакт маҳсулотларни аниқлашда нималарга эътибор бериш лозим? (видео)

Ҳудудларда айрим тадбиркорлар томонидан сифати талабга жавоб бермайдиган, яроқлилик муддат...

'Қалбаки ва контрафакт маҳсулотларни аниқлашда нималарга эътибор бериш лозим? (видео)'ning rasmi

Ҳудудларда айрим тадбиркорлар томонидан сифати талабга жавоб бермайдиган, яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмаси ҳамон учраб турибди.

Шу боис, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фуқароларни қалбаки маҳсулотлар савдосидан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Қалбаки ва контрафакт  маҳсулотларни аниқлашда нималарга эътибор берши лозим?

Алкогол маҳсулотларида дастлаб шиша идишнинг акциз маркасида маркеровкаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигига, яроқлилик муддатига мувофиқ сотилишига эътибор қаратиш лозим.

Шунингдек, тамакиларда ҳам сигарет қутисида акциз маркали маркеровка бўлиши, ҳамда унда ишлаб чиқарилган кун, ой, йил кўрсатилиш талаб этилади.

Шу билан бирга, 20 ёшга етмаганларга мумкин эмаслиги ҳақида ёзуви бўлиши, шунингдек, қути устида тегишли тиббий огоҳлантириш бўлиши лозим. Албатта бу каби маҳсулотларни харид қилишингиздан аввал юқоридаги кўрсатмаларга амал қилинг.

    Бошқа янгиликлар