АсосийDunyo

Истанбулда туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

'Истанбулда туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди'ning rasmi

11 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ТТДҲКнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг ташкилий масалалари ва тадбир кун тартибини муҳокама қилдилар, Давлат раҳбарлари кенгашига киритилаган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар ва келишиб олдилар.

ТТДҲКни янада ривожлантириш, туркий тилли давлатларнинг савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар