АсосийSport

Фарғонада хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

'Фарғонада хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Шу кунларда Фарғонадаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаби ўйингоҳида 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа дастурига асосан 10 ноябрь куни вилоят терма жамоалари Фарғона шаҳрига етиб келишди ва жамоалар рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон чемпионатида жами 6 та вилоят терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Булар – Андижон, Наманган, Фарғона, Хоразм, Самарканд ҳамда Бухоро вилояти терма жамоаларидир. Мусобақада 108 нафар спортчи қатнашмоқда.

Дастлабки кунги ўйинларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

Наманган – Бухоро – 2:0

Хоразм – Андижон – 3:0

Фарғона – Самарқанд – 2:0

Ўзбекистон чемпионати олиблари 15 ноябрь куни аниқланади.

    Бошқа янгиликлар