АсосийJamiyat

Ким нима деса десин, электрон сигареталар қатъий тақиқланиши керак — Алишер Қодиров

'Ким нима деса десин, электрон сигареталар қатъий тақиқланиши керак — Алишер Қодиров'ning rasmi

Бугун, 12 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Унда янги қонун лойиҳаси, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги лойиҳа муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий мажлис қонунчилик палатаси хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, қонун лойиҳаси депутатларнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлган.

Фракция аъзоларининг барчаси қонун лойиҳасида электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қатъий чеклов киритишни таклиф қилишган. Депутат Алишер Қодиров ҳам бу борада ўз фикрини билдирди ва электрон сигареталар қатъий тақиқланиши кераклигини тахъкидлади.

"Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак. Мутахассислар унинг генофондга жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Ким нима деса десин, ушбу қонун лойиҳасига электрон сигареталарни қатъий тақиқлаш бўйича чеклов киритилмас экан, биз ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши овоз бераверамиз", – дейди  Қодиров.

Якунда ушбу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланган.

    Бошқа янгиликлар