АсосийDunyo

Афғонистонда 2021 йил якунига қадар 1 миллион бола очарчиликдан вафот этиши мумкин - ЖССТ

'Афғонистонда 2021 йил якунига қадар 1 миллион бола очарчиликдан вафот этиши мумкин - ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис хабар беришича, Афғонистонда очарчилик авж олмоқда. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди

Қайд этилишича, 2021 йилнинг охирига қадар Афғонистонда очарчиликдан камида 1 миллион бола ҳалок бўлиши мумкин. 

“Афғонистонда овқатланиш билан боғлиқ муаммолар туфайли болаларнинг соғлиғида муаммолар кўпайиши мумкин. Жумладан, йил охирига қадар 5 ёшгача бўлган 3,2 миллион бола тўйиб овқатманмаслик оқибатида соғлиқларини йўқотиши мумкин. Энг ачинарлиси эса камида 1 миллион бола ҳалок бўлиши хавфи мавжуд”, - дейди Харрис. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар