Венесуэла парламенти мухолифат вакилларининг давлат лавозимларини эгаллашига тўсқинлик қилувчи қонунни бекор қилишни келаси ҳафта маъқуллаши кутилмоқда.
2024 йилда қабул қилинган қонун хорижий санкцияларни қўллаб-қувватлаган шахсларга сиёсий лавозимларни эгаллашни умрбод тақиқлаган. Шунингдек, ваколатли органларга уларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳуқуқи берилган.
Қонунни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳали парламент томонидан маъқулланмаган.






