27 ноябрь куни "Қамчиқ" довонида юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлда кўндаланг ҳолатда қолиб кетди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, ҳодиса соат 10:10 да А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи қисмида содир бўлган. "Тошкент — Водий" йўналишида ҳаракатланаётган "Ситрак" русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва ҳаракатни давом эттира олмаган.
Воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус техника ёрдамида юк автомобилини хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.






