1

Маъмуржон Узоқов номидаги ёш ижрочилар республика кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

МАДАНИЯТ 14.11.2021, 08:39
Маъмуржон Узоқов номидаги ёш ижрочилар республика кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

Фарғонада Ўзбек миллий анъанавий ашулачилик санъати асосчиларидан бири, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов номидаги ёш ижрочилар республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 6 сентябридан 28 сентябрига қадар 360 нафардан зиёд ёшлар мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичларида иштирок этиб шундан 36 нафар иштирокчи якуний босқичга йўлланма олдилар.

Фарғона вилояти вакиллари, жўровозлар Азизбек Абдуазимов ҳамда Улуғбек Элмуродзода кўрик-танлов бош соврини – Гран-прини ҳамда 25 миллион сўм мукофотни қўлга киритишди. 1-ўринни эгаллаган Фарғона вилоятидан Саидмурод Топилдиев 20 миллион сўм, 2-ўрин эгаси Тошкент шаҳридан Хушнуджон Солижонов 15 миллион сўм, 3-ўринга лойиқ кўрилган Қорақалпоғистон Республикасидан Иноятжон Базаров 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирландилар. Барча ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари тақдим этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1