1

Самарқанддаги Кофирқалъадан топилган, VIII асрга оид ноёб ўймакор паннони реставрация қилиш ишлари якунланди

МАДАНИЯТ 14.11.2021, 09:15
Самарқанддаги Кофирқалъадан топилган, VIII асрга оид ноёб ўймакор паннони реставрация қилиш ишлари якунланди

Самарқанддаги Кофирқалъадан топилган, VIII асрга оид ноёб ўймакор паннони таркибий реставрация қилиш ишлари якунланди.  Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева хабар бермоқда.

Камида 1300 йиллик тарихга эга ушбу бебаҳо артефакт Самарқанд яқинида олиб борилган қазилма ишлари вақтида топилган. У Лувр музейида ўтказиладиган кўргазмада экспонатлар сафидан жой олиши таъкидланмоқда. 

Қалъани ўрганиш пайтида ёғоч панеллар билан безатилган ва тахт зали дея тахмин қилинаётган хона топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, хона ёнғиндан жиддий зарар кўрган.

" – Энг ҳайратланарлиси, айнан ёнғин тасвирларнинг сақланиб қолишига сабаб бӯлган: ёғоч шу кунгача чириб кетган бӯларди, аммо унинг куйган  қисмларида тасвир сақланиб қолган.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи мутахассислари ҳамкорлигида паннони қайта тиклаш устида жиддий иш олиб борилди. Эндиликда қадимги усталарнинг нозик ўймакорлик ишларидан баҳраманд бўлиш имконияти туғилди" – деб ёзмоқда С.Мирзиёева.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1