АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада аҳоли хонадонига келиб қолган яраланган йирик ноёб қуш табиат қўйнига қуйиб юборилди

Фарғона  вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олтиариқ туман ин...

'Фарғонада аҳоли хонадонига келиб қолган яраланган йирик ноёб қуш табиат қўйнига қуйиб юборилди'ning rasmi

Фарғона  вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олтиариқ туман инспекциясига шу туманнинг "'Файзиобод" МФЙ,  Матонат кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Ахмедов томонидан, яшаб турган томи тепасига шикастланган, катта ёввойи қуш тургани хақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

 Туман давлат инспекторлари жойига бориб ўрганишганда, мазкур қуш ноёб ёввойи оқ бошли қумой қуши эканлиги аниқланди. Инспекторлар  хонадон эгаси билан биргаликда қушни қафасга солиб,  ветеринар кўригидан ўтказишган.

Маълум қилинишича, "Қизил китоб"га киритилган Оқ бошли қумой  заиф, қисқариб бораётган, ўтроқ, мозаик тарқалган номинал кенжа турга киради. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган  Тоғ этаклари ва ўрта қисмлари тоғ ва текисликлар, жумладан, ҳайдаладиган ерларда яшайди. Дунёдаги популяцияси 500 мингдан 1 миллионтагача экани тахмин қилинади. Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.

Олтиариқ туман инспекторлари қушни бир кун парваришлаб, жорий йилнинг 13 ноябрь куни уни Ёзёвон туманида жойлашган ўрмон хўжалигига қарашли табиат ёдгорлиги ҳудудига олиб келиб, табиат қўйнига қўйиб юборишди.  

    Бошқа янгиликлар