АсосийJamiyat

Қашқадарёлик тадбиркор чигирткадан ун ишлаб чиқармоқчи

'Қашқадарёлик тадбиркор чигирткадан ун ишлаб чиқармоқчи'ning rasmi

Қашқадарёлик тадбиркор Музаффар Ҳамзаев вилоят инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Нишон туманида чигирткадан парҳезбоп ун тайёрлаш лойиҳасини ишлаб чиқди.

Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалик ўсимликларининг энг хавфли кушандасини таркибида оқсил миқдори кўп бўлгани боис бутун дунёда чигиртка унига талаб жуда юқори экан. 

Лойиҳа қиймати 4,1 млрд. сўм бўлиб, йиллик қуввати 80 тонна чигиртка уни ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва ҳар килоси 3,7 АҚШ доллардан сотилади. Шунингдек, 10 та янги иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади. Айни пайтда чигиртка унини экспортга чиқариш учун тадбиркор М. Ҳамзаевнинг “Merry-Cricket” масъулияти чекланган жамияти ва Саудия Арабистонидаги ҳамкорлар ўртасида шартнома имзоланган.

—  Бу лойиҳа мазкур ҳужжат ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Яна бир фойдали жиҳати шундаки, чигирткани далалардан йиғиб олиш учун аҳоли вакиллари жалб қилинади. Махсус тўр қопларда ҳашаротларни йиғиб топширгани учун уларга тегишли миқдорда ҳақ тўланади. Буям аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Чигиртка уни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида чигирткалар чатиштирилади ва қайта ишлаш учун махсус етиштирилади, - дейди тадбиркор.

 

    Бошқа янгиликлар