Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг аввало инфратузилма ва академияни ривожлантиришга пул йўналтиришини таъминлаш мақсадида профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълумот берди.
Хабарга кўра, йиллик харажатлар сметаси асосида молиявий маблағларни ажратилишида, биринчи навбатда, футбол клублари инфратузилмасини янада ривожлантиришга, хусусан, стадион ва майдон парваришига, болалар-ўсмирлар футбол академияси ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳи ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек, турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштирокини самарали ташкил этилишига эътибор қаратилади.
"Шу аснода Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этадиган ҳар бир футбол клуби 2022 йилги харажатлар сметаси лойиҳасини ҳозирдан ишлаб чиқмоқда", -дейилади хабарда.






