1

Кинематография агентлиги дам олиш кунлари пойтахтда ижодий учрашувлар ўтказди

МАДАНИЯТ 15.11.2021, 11:59
Кинематография агентлиги дам олиш кунлари пойтахтда ижодий учрашувлар ўтказди

Кинематография агентлиги Миллий Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан дам олиш кунлари Юнусобод туманида жойлашган Asia Сinema кинотеатрида таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.  

Унда Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов, актёрлар Собиржон Отажонов, Йигитали Мамажонов, Феруза Саидова, Дилбар Юсупова, Феруза Юсупова, кинооператор Азиз Арзикулов ва бошқалар иштирок этишди.  

Мазкур учрашувлар “Маҳаллада дув-дув гап”, “Маҳалламизда янги Ўзбекистоннинг янги кинофильмлари” номи остидаги кино ойлиги доирасида ташкил қилинмоқда.  

Шунингдек, ижодий учрашувлар давомида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Ҳайрат” ва “Биринчи август” бадиий фильмлари намойиш этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1