1

"Эртага мактаб” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 16.11.2021, 01:02
"Эртага мактаб” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда

 “Debyut start-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Эртага мактаб" қисқа метражли фильми суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинемотография агентлиги хабар берди. 

Маълумотга кўра, кинокартинада 7 ёшли болакайнинг орзу-умидлари, илк бор мактабга ўқишга бораётгандаги ҳаяжонли лаҳзалари акс эттирилади. 

Сценарий муаллифи Бегзод Ақбўтаев, постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров, постановкачи оператор Камолиддин Зиёвуддинов, рассом Алишер Умрзоқов, картина директори Илҳом Абсаломов, бадиий раҳбар Исамат Эргашев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Қовоқ менинг жону дилим” фильми суратга олинаётгани ҳақида хабар бергандик.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1