АсосийJamiyat

Шарқшунослик университетида “Бизнес учун турк тили” ўқув курслари йўлга қўйилмоқда

'Шарқшунослик университетида “Бизнес учун турк тили” ўқув курслари йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 ноябрдан 11 декабргача “Бизнес учун турк тили” ўқув курслари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

Ўқув машғулотлари ТДШУнинг туркшунослик факультети талабалари учун 40 соатлик курсларидан иборат бўлади. Мазкур курсларда тингловчилар 4 гуруҳга – тиббиёт туризми ва турк тили, офис ва турк тилида ёзишма, турк тилида бизнес, туризм ва турк тили гуруҳларига ажратилади.

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Э.Маҳмудовнинг таъкидлашича, мазкур курсларни муваффақиятли якунлаган номзодлар 2022 йилда Туркияда қисқа муддатли амалиёт ўташ имконига эга бўлади.

Ушбу амалиётлар банк тизими, тиббиёт, тижорат, савдо ва туризм компанияларида йўлга қўйилиб, талабаларнинг амалий кўникма ва билимини оширишга ёрдам беради. Таъкидлаш жоизки, бу университет талабаларининг Туркиядаги илк амалиёт лойиҳаси ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар