1

"Қўрқут ота" турк дунёси кино фестивалида Озодбек Назарбеков дуэт қўшиқ куйлади

МАДАНИЯТ 16.11.2021, 17:17
"Қўрқут ота" турк дунёси кино фестивалида Озодбек Назарбеков дуэт қўшиқ куйлади

Истанбул шаҳридаги Отатурк маданият марказида “Қўрқут ота" турк дунёси кинофестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикалари Маданият вазирлари, киноижодкорлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Маросим доирасида Туркий тилли давлатлар Маданият вазирлари ўртасида “Кино соҳасини ривожлантириш тўғрисида”ги ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, “Қўрқут ота" турк дунёси кино фестивали 2022 йили Бурса шаҳрида, ундан кейинги йилларда навбатма-навбат туркий тилли давлатларда ўтказишга келишиб олинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири, “Қозоқ фильм” бош директорига махсус мукофот топширди.

Фестивалнинг ёпилиш маросимида Туркия Республикаси опера ва балет бош дирекцияси директори, машҳур Тенор Мурат Қарахон ва Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Мендирман ўша” ҳамда турк халқининг “Гундуз-геже” қўшиғини биргаликда куйлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1