Болгариянинг Сливен шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар шифохонасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, юзага келган ёнғин оқибатида уч киши, жумладан, 66, 70 ва 81 ёшли кекса кишилар ҳалок бўлган. Ёнғинга беморлардан бирининг тамаки қолдиғини ўчирмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Аниқланишича, воқеа касалхонанинг тўртинчи қаватдаги палатада содир бўлган. Палатада бўлган қолган беморлар эвакуация қилинган. Воқеа жойига иккита ўт ўчирувчи машина етиб келган.