АсосийDunyo

АҚШ ҳукумати Пекин олимпиадаси учун бойкот эълон қилмоқчи - ОАВ 

'АҚШ ҳукумати Пекин олимпиадаси учун бойкот эълон қилмоқчи - ОАВ 'ning rasmi

 АҚШ Президенти администрацияси Пекинда ўтказилиши режалаштирилган қишки олимпия ўйинларига бойкот эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Washington Post газетасида қайд этилади.

 АҚШ ҳукуматининг қарори Пекин томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилишига жавоб бўлиши мумкин. 

Шу билан бирга, бу қарор АҚШ спортчиларининг Олимпиададаги иштирокига таъсир қилмаслиги таъкидланган. Яъни фақат маъмурият ўйинларни бойкот қилмоқда. Байденнинг ўзи ҳам, Америка ҳукуматининг бирон бир аъзоси ҳам расмий мақомда Олимпиадага бормайди. 

Маълумотга кўра, бу борадаги якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, аммо АҚШ раҳбари аллақачон тегишли тавсияларни олган. Нашр манбаларининг ёзишича, давлат раҳбари улар билан келишиш ниятида, бу йил охиригача расман эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, Пекинда Қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

    Бошқа янгиликлар