1

Брюсселда "Хива кунлари" бошланди (фото)

МАДАНИЯТ 18.11.2021, 11:15
Брюсселда "Хива кунлари" бошланди (фото)

Брюсселда тарихда илк бор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туркий тиллар маданияти халқаро ташкилоти (ТУРКСОЙ) ва "Европа Иттифоқи ҳамда "Европа Иттифоқи — Ўзбекистон" дўстлик гуруҳи ҳамкорлигида уюштирилган "Хива кунлари"  бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир доирасида Европарламентда туркий маданият халқаро ташкилоти вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек тадбирда ТУРКСОЙнинг Европа Иттифоқи депутатлари, хорижий дипломатлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида Хива тарихига оид кўргазма, ўзбек санъкорлари иштирокида концерт ва ўзбек таомлари кўргазмаси ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1