1

«Ваъда» фильми яна бир халқаро кинофестиваль дастуридан ўрин олди

МАДАНИЯТ 18.11.2021, 12:57
«Ваъда» фильми яна бир халқаро кинофестиваль дастуридан ўрин олди

Кинематография агентлиги “Ёшлик" киностудияси томонидан «Дебют-2020» ёшлар киноалманахида суратга олинган «Ваъда» (“Promise”) қисқа метражли фильми яна бир халқаро кинофестиваль "IFFF" (International folklore film festival) дастурига киритилди.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур кинофестиваль 2022 йили 1-5 январь кунлари бешинчи маротаба Ҳиндистонда ўтказилади. Унда турли жанрлардаги фильмлар билан профессионал ижодкорлар, мутахассис ёшлар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.  

“Ваъда” қисқа метражли фильмининг сценарий муаллифи Азизбек Қурбонов, постановкачи режиссёр Отабек Юлдашев, оператор Илёс Исломов, постановкачи рассом Сардор Маҳмудов, картина директори Илҳом Абсаломов, бадиий раҳбар Ҳилол Насимов.  

Маълумот учун, “Ваъда” қисқа метражли фильми  6 декабрь куни Туркия Республикасида бўлиб ўтадиган "9. International silkroad film awards" кинофестивалининг дастурига ҳам киритилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1