1 январдан тадбиркорларнинг барча "кирим-чиқим"лари тўлиқ назоратга олинади (фото)
Солиқлар — давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи ва давлат иқтисодий сиёсати...
Солиқлар — давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи ва давлат иқтисодий сиёсати воситаларидан бири. Ушбу соҳанинг юксалиши давлатнинг ривожига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда солиқ соҳасида қилинаётган ишлар натижасида Ўзбекистон ижобий натижаларга эришётган Топ-20 таликка кирди. Аммо баъзи масалаларга ечим топилмас экан, янада юқори марраларга эришиш борасида сўз очмаса ҳам бўлади. Хуфёна иқтисодиёт... Унга қарши курашишнинг энг самарали йўли бу йўлда мукаммал бир тизимнинг яратилишидир. Бу эса солиқ маъмурчилигининг барча йўналишларида автоматлаштирилган тизимни жорий этишни тақазо этади. Давлат солиқ қўмитаси бу ишлар самарадорлигини оширишни кўзлаб махсус тизимига қарийб 10 миллион доллар йўналтирди.
Бугун, 18 ноябрь куни Давлат солиқ инспекциясида "Солиқ маъмурчилигининг самарасини ошириш орқали тадбиркорларга тенг шароитларини яратиш" мавзусидаги анжумани бўлиб ўтди.
Фото/Дилбар Абдунабиева
Унда юқорида таъкидланганидек, "хуфёна иқтисодиёт"га қарши курашиш, солиқ маъмурчилиги бўйича ишлаб чиқилган ва 2022 йил январь ойидан ишга тушиши режалаштирилган тизимлар муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири Дилбар Абдунабиева.
"Ҳозирда солиқ тўловчиларнинг 95 фоизи мажбуриятларини ўз вақтида амалга оширмоқда. Бу рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишнинг дастлабки натижасидир"-дейди ДСҚ раҳбари Шерзод Қудбиев.
Фото/Дилбар Абдунабиева
Қўмита раҳбари берган маълумотга кўра, тегишли Қарор билан 22 декабрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус тизим орқали рўйхатдан ўтказишда солиқ хавфини ўрганиш бошланади. Унда солиқ тўловчиларни юқори, ўрта ёки паст даражалари бўйича тоифаларга ажратиб чиқилади. Бу учун рўйхатдан ўтишга аризалар 7 кун муддатда кўриб чиқилади.
E-aktiv автоматлаштирилган тизими солиқ органларига тадбиркорларнинг товар ва моддий ресурслари ҳисобини юритиш, таҳлил этиш, уларнинг ҳаракатларини масофадан бошқаришга имкон яратади. Бунда ҳам тегишли рўйхат шакллантирилади, барча чиқим ҳамда қолдиқ товарлар унга киритиб чиқилади. ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоизи юқори бўлган юридик шахслар келгуси йил январь ойидан бошлаб E-aktiv тизимидан рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.