АсосийIqtisodiyot

Евроосиё тараққиёт банки эксперт гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюради

'Евроосиё тараққиёт банки эксперт гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюради'ning rasmi

 Айни вақтда Россия Федерациясида бўлиб турган С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Н.Подгузов билан учрашди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди. 

Таъкидланишича, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг ЕОТБ аъзоси мақомини олиши борасида бирга олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг бугунги ҳолати, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг бориши ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилишган. 

Бугунга келиб, базавий инфратузилмани замонавийлаштириш, сув хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилганлиги таъкидланди. 

"Ушбу лойиҳаларни илгари суриш ҳамда уларни амалга ошириш учун ЕОТБ маблағларини жалб қилишга доир навбатдаги тадбирлар кўриб чиқилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Банкдан Ўзбекистон тижорат банкларига кредит линияларини ажратиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Банк раҳбарияти Агентликка инвестиция лойиҳаларини бошқариш, баҳолаш ва экспертизасини ўтказиш соҳаларида маслаҳат ёрдами беришга тайёрлигини билдирди.",-дейилади хабарда.

  Якуний хулосалар бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш, аниқ келишувларга эришиш учун ган бўлишди.

Маълумот учун, Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Россия ва Қозоғистон ваколатли вакиллари томонидан 2006 йил 12 январь куни имзоланган давлатлараро битимга мувофиқ минтақавий тараққиёт банки ҳисобланади. ЕОТБнинг вазифалари унга аъзо мамлакатларнинг бозор иқтисодиётига ўтишларига кўмаклашиш, иқтисодий ўсишларини рағбатлантириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтиришдан иборат. 

    Бошқа янгиликлар