АсосийИҚТИСОДИЁТ

Бензин нархи пасаймоқда — Антимонополия қўмитаси

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилга...

'Бензин нархи пасаймоқда — Антимонополия қўмитаси'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тн ёки 75 фоизи  сотилган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиши давлат қўмитаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича,  кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 9 180,5 минг сўмгача пасайиб  9 фоизга арзонлашди.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ташкил этди:

Фарғона НҚИЗ –  17 %;

"Саноат энергетика гуруҳи" MЧЖ ҚК-  16 %;

Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган) -  8 %;

Бухоро НҚИЗ (импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган) –   0,2 %;

Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони  3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).

    Бошқа янгиликлар