1

Ўзбек киноижодкорлари делегацияси Россиядаги фестивалда иштирок этди

МАДАНИЯТ 20.11.2021, 12:55
Ўзбек киноижодкорлари делегацияси Россиядаги фестивалда иштирок этди

Куни кеча ўзбек киноижодкорлари делегацияси Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг 41-халқаро талабалар фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, сўнгги йиллар агентлик ва ВГИК ўртасида имзоланган меморандумлар, Тошкентдаги филиалнинг очилиши, келгусида ҳамкорликнинг янада ривожлантириш борасида сўзлади.

ВГИК директори Владимир Малишевга агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонини тақдим этди.

Шунингдек, Фирдавс Абдухолиқов агентлик томонидан 2 йил давомида Москвага ўқишга юборилган талабалар билан учрашди. Маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларнинг ўқиш жараёнидаги ҳолатлари, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, малакали дарс олишдаги шароитлари ўрганилди.

Ўзбек киноижодкорлари россиялик кинопродюсерлар ва ижодкорлар билан суҳбатлашишди. Эндиликда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан амалга ошириладиган ко-продукциялар бўйича ҳамкорликлар келишиб олинди. Айниқса, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини юзага чиқариш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда ўзбек киноижодкорлари 20-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Беларусь Республикасида “Листапад” XVII халқаро Минск кинофестивалида иштирок этади.

Ўзбек делегациясида Жаҳонгир Аҳмедов, Дилором Каримова, Айсенем Юсупова, Муҳаммадали Искандаров, Акбар Бектурдиев ва бошқа таниқли киноижодкорлар бўлиб, кинофестиваль дастуридаги тадбирларга қатнашишади.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1