АсосийSport

Пара сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

'Пара сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1-ноябридан 3-декабрига қадар юртимизда илк маротаба “Янги имконятлар сари” биринчи параспорт фестивали доирасида Ўзбекистон очиқ чемпионатлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Тошкент шаҳрида пара сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди. Ушбу мусобақада юртимизнинг турли худудларидан жами 30 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар иштирок этишмоқда. Мусобақа 21-ноябр куни якунланади.

Таъкидлаш керакки, ушбу Ўзбекистон очиқ чемпионатлари келажакда Паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасига аъзо ва номзод спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Бошқа янгиликлар