АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бир кунда қанча электр энергияси истеъмол қилинади?

'Ўзбекистонда бир кунда қанча электр энергияси истеъмол қилинади?'ning rasmi

Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 241.6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (18.11.2021, табиий газ: 50.4 млн. м3;  кўмир: 17 650 тонна; мазут — захира  ёқилғиси: 4 918 тонна; сув: 6,3 млн. м3);

Мисол учун қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирамиз: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилади;  

 Натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;  

 Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 241,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 438 095 238 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.  

 Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда 24 соат давомида 1 миллиард 438 миллион 095 минг 238 дона чироқ ёниб туради.

 

    Бошқа янгиликлар