АсосийMadaniyat

2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган “Тутқунлик” кинокартинаси намойиш этилди

'2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган “Тутқунлик” кинокартинаси намойиш этилди'ning rasmi

Бугун Кинематография агентлиги Миллий Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан Алишер Навоий номидаги киночилар уйида “Тутқунлик” кинокартинаси намойиш этилди.  

Мазкур кинонамойишлар “Маҳаллада дув-дув гап”, “Маҳалламизда янги Ўзбекистоннинг янги кинофильмлари” номи остидаги кино ойлиги доирасида ташкил қилинмоқда.

Фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича 2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади.

Сценарий муаллифлари Азамат Қоржовов, Рашид Маликов, постановкачи режиссёр Рашид Маликов, постановкачи оператор Алексей Вензос, рассом Дониёр Абдураҳманов, либослар бўйича рассом Елена Аитова.

    Бошқа янгиликлар