Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси CAFA U-15 турнири доирасида ўзининг иккинчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Сервер Жепаров шогирдлари бу сафар Қирғизистонга қарши майдонга тушди. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Жепаров шогирдлари 1-турда Эронга қарши майдонга тушган ҳамда 3:2 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.






