1

Испанияда Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросига бағишланган фестиваль ўтказилади

МАДАНИЯТ 22.11.2021, 18:29
Испанияда Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросига бағишланган фестиваль ўтказилади

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида «Мудехарес» жамоатчилик маданият маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Валенсия  провинциясининг Онтеньенте шаҳрида 2022 йил  16-24 август кунлари Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фестивални юқори савияда  ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Лойиҳа менежери Рафаэль Ферреронинг сўзларига кўра, маданий тадбир дастуридан миллий либослар кўргазмаси, анъанавий каштачилик, фотокўргазма, миллий рақслар, Ўзбекистон амалий санъати ярмаркаси, ўзбек миллий ошхонаси тақдимоти, шунингдек, симфоник оркестрнинг «Самарқанд», «Фарғона» ва «Улуғбек» мусиқий композициялари киритилган концерт жой олган. Ушбу композициялар  машҳур испан композитори Сауль Гомес Солер томонидан Самарқанднинг кўҳна тарихи, Фарғона водийси икати ва Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги давридан илҳомланиб ёзилган.

Мазкур фестивалга тайёргарлик ишлари доирасида Онтеньенте шаҳрида симфоник оркестрнинг концерти ташкил этилди. Унда ушбу композициялар ижро этилди. Концерт меҳмонлари мусиқий дастурни илиқ кутиб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1