АсосийDunyo

Мушук жонли эфирдаги кўрсатувни тўхтатиб қўйди

'Мушук жонли эфирдаги кўрсатувни тўхтатиб қўйди'ning rasmi

Грузиянинг “Кавказия” телекомпанияси мамлакатдаги сиёсий вазиятни муҳокама қилаётган пайтда жонли эфирда тасодифан мушук пайдо бўлди.

Бу видеолавҳа бир зумда ижтимоий тармоққа тарқалди. Бошловчи Девид Акубардия сиёсатчи Гедеван Попхадзе ташриф буюрган дастур мавзусини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Акубардиянинг сўзларига кўра, мушукни ХIХ аср охири — ХХ аср биринчи ярмида яшаб ўтган қўмондон Кайхосро Чолокашвили шарафига “Какуца”, деб номлашган.

“Какуца, столдан туш”, — деди бошловчи мушукка. Мушук эса чақириққа ҳеч қандай муносабат билдирмади. Шундан кейин телебошловчи яна бир неча бор жонивордан студияни бўшатиб қўйишини сўрашга мажбур бўлди.

Қисқа танаффусдан сўнг жонли эфир одатдагидек давом этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар