Беларусда "Ўзбек кино кунлари" бошланди

МАДАНИЯТ 24.11.2021, 17:15
Беларусда "Ўзбек кино кунлари" бошланди

Таниқли ўзбек киноижодкорлари делегацияси Беларусь Республикасидаги “Листапад” XХVII халқаро Минск кинофестивалида иштирок этмоқда.

Куни кеча кинофестиваль доирасида "Ўзбек кино кунлари" бошланди. Дастурга кўра, Гомель шаҳрида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Эзгу фильм” киностудияси томонидан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” бадиий фильми намойиш этилди.

Шунингдек, фильм ижодкорлари Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, ОАВ вакиллари ва бошқалар билан ижодий учрашувлар ташкил қилинди.

“Илҳақ” бадиий фильми Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланиб, унда 5 фарзандини фронтга жўнатган аёл Зулфия ая тақдири ва кечинмалари акс эттирилган.

Маълумот учун, "Илҳақ" фильми 26 ноябрга қадар “Октябрь”, “Космос”, “Восток” и “Красная звезда” каби кинотеатрларда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль доирасида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган Муҳаммадали Искандаров режиссёрлигидаги "Мен террорчи эмасман" фильми ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1