АсосийЖАМИЯТ

47 нафар ўзбекистонликлар ишлаш учун Кореяга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Корея Республикаси Меҳнат ва...

'47 нафар ўзбекистонликлар ишлаш учун Кореяга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Корея Республикаси Меҳнат вазирликлари ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Корея ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми доирасида юртдошларимиз ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Аммо 2020 йилнинг март ойида бутун дунёда Ковид-19 пандемияси бошланиши оқибатида жорий этилган қатор чекловлар сабабли ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга жўнатиш жараёни тўхтатилган эди.

Корея Республикаси Меҳнат вазирлиги расмий баёнотига кўра, жорий йилнинг ноябрь ойи охирида ишчи кучи жўнатувчи барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистондан Е-9 ишчи визаси билан меҳнат мигрантларини қабул қилиш жараёни тикланиши режалаштирилган.

Корея Республикасининг тегишли ташкилотлари билан олиб борилган музокаралар натижасида шартнома асосида Корея Республикасига бориб, меҳнат фаолиятини (бир корхонада 4 йил 10 ой ишлаб) муваффақиятли тугатгач, шартнома билан келган фуқароларни ишга юбориш бўйича келишувларга эришилди.

Бугун ана шундай фуқароларнинг дастлабки гуруҳи, яъни 47 нафари Корея томонининг талабига асосан, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда Тошкент халқаро аэропорти орқали Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.

Юртдошларимиз Корея Республикасига етиб боргач 10 кунлик карантинда бўлади ва шундан кейин иш бошлайди.

    Бошқа янгиликлар