Каталониянинг «Барселона» клубининг собиқ бош мураббийи Рональд Куман истеъфоси учун тўлаб бериладиган товон пули миқдорини камайтирди. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Қайд этилишича, «Барселона» нидерландиялик мутахассисни муддатидан олдин истеъфога чиқаргани учун 12 миллион евро товон пули тўлаши лозим эди. Кейинчалик эса клуб 2 миллион еврога камайтирди ҳамда Куманга 10 миллион евро тўлашини маълум қилди.