21 ноябрь куни Бухоро вилояти Пешку тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган И.Т. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомашина бошқарганлик ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига ЙПХ инспекторига 200 АҚШ доллар беришни таклиф қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Фуқаро вилоят наркология диспансери биноси олдида ЙПХ инспекторига 2.100.000 сўм пулларни бераётган вақтда қўлга олиниб, белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Т. га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






