АсосийСПОРТ

Самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади (фото)

12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбо...

'Самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади (фото)'ning rasmi

12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари тарихда илк маротаба умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди. 

Бунгача самбочиларнинг энг яхши натижаси 2020 йили Сербияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қайд этилганди. Тошкент мезбонлигидаги жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик самбочилар 3та олтин, 5та кумуш ва 3та бронза медалига сазовор бўлишди. 

1-ўринни Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, кучли учликка Беларус самбочилари якун ясашди. 

Учрашувда шунингдек Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шаабдураҳманов ҳам иштирок этди. Вазирлик ва МОҚ мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар ҳамкорликни кучайтириш, дўстона алоқаларини янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди. 

Учрашув давомида Халқаро самбо федерацияси раҳбари бир йил ичида иккита нуфузли мусобақа – самбо бўйича Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионатига мезбонлик қилгани учун Ўзбекистонга, ҳусусан Алишер Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон самбо ассоциациясига алоҳида миннатдорлик билдирди. 

Учрашувда 2025 йилги ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига самбо спортини ҳам киритиш бўйича таклиф билдирилди. 

    Бошқа янгиликлар