Sevimli

Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Euronews билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЖАМИЯТ 27.11.2021, 15:25
Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) Euronews билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЎзЭОАВМАнинг CNN,  Euronews, BBC Uzbek, Россия-24,  МИР, Россия-К каби бир қатор хориж телеканаллари билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлари орқали йирик телеканаллар томошабинлари Янги Ўзбекистон ҳақидаги лавҳалар, видеороликлар ва эксклюзив видеоинтервьюлар билан танишадилар.

Қайд этилишича, Euronews сайтида аллақачон Янги Ўзбекистонга бағишланган махсус саҳифа очилган . Ушбу саҳифада, телеканал эфирида бўлгани каби, глобал ҳамкорлик доирасида янги Ўзбекистон ҳақида ҳикоя қилувчи барча материаллар, репортажлар ва мақолалар, шунингдек видеолавҳалар жойлаштириб борилади. Жорий йилда Euronews телеканали орқали Янги Ўзбекистон ҳақида 300 дан зиёд видеолавҳалар, 15 дан ортиқ махсус репортажлар эфирга узатилиб,  10 та мақола чоп этилган. Focus, Agenda, Cult ва бошқа дастурлардаги материаллар шу жумласидандир.  

Маълумотга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши, энергетика тармоғи, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экология масалалари, спорт ва ёш авлод, мактабгача таълим, маънавият ва маданият телеканалнинг муҳим мавзулари қаторида бўлиб турибди.

Шу жумладан, бугун "Euronews" нинг инглиз тилидаги  эфирида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг берган интервьюси "Кун тартиби» (Agenda) дастурида намойиш қилинган

"Бу Euronews телеканалида берилган Ўзбекистон ҳақидаги бундай даражадаги биринчи интервью. Танланган мавзулар бугунги кунда Янги Ўзбекистонда кечаётган жараёнлар, ислоҳотларга жаҳон оммавий ахборот воситаларининг самимий қизиқишидан далолатдир. Биз ушбу лойиҳаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган барча ҳамкорларимизга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз", – дейди ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Aбдухолиқов.

Таъкидланишича, ушбу дастур мақсади жаҳон аудиториясини Ўзбекистон билан, сўнгги йилларда мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар билан таништиришдан иборат. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° app.небольшая облачность
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1