Cоcа-Cола Суперлига-2021 мавсуми ўз ниҳоясига етди. Чемпионат охирги тургача қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Кучли учликдаги совринли позициялар ва юқори лигада қолиш учун кураш шиддатли ўтдиhttp://t.me/FAUzbekistan.
ЎФА ва ПФЛ чемпионат давомида юзага келган қийинчиликларга қарамай, спорт принсипларига риоя қилишни устувор вазифа қилди ва бунга қатъий амал қилишда давом этади. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Суперлиганинг 2022-йилги мавсумида иштирокчи клублар сони оширилиши ва чемпионатда 16 клуб қатнашиши ҳақида тахминлар янграганди.
Шуни маълум қиладики, ЎФА ҳамда ПФЛ амалдаги регламентга ўзгартириш киритмайди ва спорт принсипларига қатъий риоя қилади. Кейинги мавсумда Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди. Бу борада ташаббус билан чиқаётган мутахассисларни регламентни ҳурмат қилишга чақиради.






