Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:
- ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
- ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;
- тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади.