Уругвай пойтахти Монтевидеода ўтган Либертадорес Кубоги финалида Бразилиянинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди.
Амалдаги чемпион "Палмерас" Бразилиянинг энг кучли жамоаси "Фламенго"га қарши баҳс юритди.
Асосий вақтда 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларнинг 95-дақиқасида эса "Палмерас" футболчиси Дейверсон ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа, "Палмерас" қаторасига иккинчи марта "Либертадорес кубоги" ғолибига айланди.
Либертадорес Кубоги. Финал
"Палймерас" — "Фламенго" - 2:1
Голлар: Вейга (5), Дейверсон (95) — Габриэл (72).






